<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Ўзингсан Тангрим</title>
<lyrics>[V1]
 Ҳар қадамда улуғлайин Сени Худойим
 Ҳар нафасда дейин доим Ўзингсан Тангрим
 Қодир Эгам, Худовандим Ўзинг Сарварим
 Ҳар нафасда улуғлайин Парвардигорим

[V2]
 Ибодатда, итоатда бўлайин доим
 Каломингга амал қилай ёр бўлгин доим
 Иродангни таниб-билай эй Меҳрибоним
 Ўзинг Паноҳ, Ўзинг Суянч, Қодир Худойим

[V3]
 Ўзгаларга нур бўлайин Нуримсан Ўзинг
 Ўзгалар-чун дўст бўлайин, Дўстимсан Ўзинг
 Сенинг Сўзинг кўрсатайин ўзгалар учун
 Сўзларимда, амалимда улуғлан Ўзинг

[V4]
 Аккорд:
.Em Am Dm C Am Em Am
 Аккорд
. F G C  Am Em Am
 Аккорд__</lyrics>
<aka>Ҳар қадамда улуғлайин</aka>
<key>Em</key>
<author>Улуғбек Жўраев</author>
</song>